Артета: «Ғалабага ҳақли эдик. 1-бўлимда кўпроқ гол уришимиз керак эди»
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 9-тури доирасидаги «Ливерпул» (2:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жамоам билан жуда фахрланаман. Ўзимиз хоҳлагандек — дадил, самарали ва устун ўйнадик, айниқса биринчи бўлимда. Биринчи бўлимда кўпроқ гол уриш керак эди. Иккинчи бўлимда рақиб яхшиланди, бизга эса жасорат етишмади.
Бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Яхшироқ ўйнадик. Ўтказиб юборилган иккала гол ҳам бизга дарс бўлди. Нима қилишимиз кераклигини аниқ билдик ва тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам қатъиятли ва агрессив эдик. Яна бир неча лаҳзалар бўлдики, тўпни дарвозага тепишимиз керак эди.
Янада дадилроқ ўйнашимиз керак эди. Кўп вазиятлар яратдик», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар