28.10.2024 06:26
3819
Теглар
А Серия. «Фиорентина» «Рома»га 5 та гол уриб, 4-ўринга кўтарилди

Италия чемпионатининг 9-турида «Фиорентина» ўз уйида «Рома»ни тор-мор этди. Мезбонлардан Кен дублга эришди, меҳмонлар сафида Ҳуммелс дебютида 4 дақиқа ичида автогол муаллифига айланди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов эса захирада қолдирилди. 

Эътиборлиси, Флоренция клуби барча турнирлар доирасида қаторасига 5-ғалабасини қўлга киритди. Жамоа сўнгги 3 ўйинда 15 та гол урди. 

«Фиорентина» очколарини 16 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Рома» 10 очко билан 11-поғонада қолди. 

А Серия. 9-тур

Фиорентина — Рома 5:1

27 октябр, «Артемио Франки»

Голлар: Кен (9, 41), Белтран (17, пеналти), Бове (52), Ҳуммелс (71, автогол) — Коне (39).

Фиорентина – Де Хеа, Гозенс, Раниери, Комуццо, Додо, Адли (Мартинес Куарта, 74), Каталди (Ричардсон, 56), Бове (Соттил, 66), Белтран (Куаме, 67), Колпани, Кен (Иконе, 75).

Рома – Свилар, Эрмосо, Ндика, Манчини (Балданзи, 46), Дибала (Ҳуммелс, 67), Анхелино (Залевски, 32), Пеллегрини, Челик, Кристанте (Коне, 32), Пизилли, Довбик.

Огоҳлантиришлар: Манчини (42), Пизилли (50), Коне (57), Эрмосо (60), Раниери (61), Кен (74).

Четлатиш: Эрмосо (65).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар