Ўзбекистон U-17 миллий жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичининг 3-турида Ироқни минимал ҳисобда мағлуб этди ва 9 очко билан гуруҳда пешқадам бўлди.
Ислом Исмоилов шогирдлари аввалги турларда Фаластин (3:0) ва Хитой Тайпейидан (1:0) устун келганди.
Шу тариқа Ўзбекистон 2025 йил 3-20 апрел кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига йўл олишди.
Осиё Кубоги U-17 саралаши
Е гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон — Ироқ 1:0
27 октябр, Хитой Тайпейи
Гол: Нурбек Сарсенбоев (60).
Ўзбекистон U-17 — Рустамжонов, Баҳодирхонов, Муродов, Ҳасанов, Сарсенбоев, Ҳабибуллаев, Содиқов, Саидмуродов, Мусахонов, Шукуруллаев, Эримбетов.
Захирадагилар — Шокиров, Избосканов, Юсуфбаев, Парпиев, Тўлаганмирзаев, Рустамов, Саидов, Абдукаримов, Қайтмасов, Файзуллаев, Наимов, Камолхонов.