Винисиус 4:0 ишорасини кўрсатган Гавига: «Ҳа, лекин мен душанба куни «Олтин тўп» олишга бораман»
Винисиус Жуниор Гавининг класико вақтида айтган сўзларига жавоб қайтарди.
Ўйин охирида майдонга тушган «Барса» яримҳимоячиси Винииусга нисбатан қўполлик ишлатди. Бразилиялик вингер ҳакамдан Гави учун карточка талаб қила бошлади. Испаниялик футболчи эса бир неча бор «4:0» дея ҳисоб каталонияликлар фойдасига эканлигини имо-ишоралар ёрдамида кўрсатди.
El Chiringuito хабарига кўра, «Реал» футболчиси ҳам жим турмади ва қуйидагича жавоб берди: «Ҳа, ҳа, лекин душанба куни мен «Олтин тўп» учун бораман».
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» топшириш маросими 28 октябр куни Парижда бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар