27.10.2024 19:15
2400
Теглар
Суперлига. «Сўғдиёна» «Бунёдкор» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ўзбекистон чемпионатининг 22-турида «Сўғдиёна» Тошкентда «Бунёдкор» билан баҳс юритиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Качоррининг голига Мавлонқулов жавоб берди. 

Натижада Жиззах клуби (37, 3-ўрин) олтин медаллар учун имкониятни деярли йўқотди ва лига якунига 4 та тур қолганида пешқадам «Насаф»дан 9 очкога ортда қолмоқда. «Бунёдкор» эса очколарини 23 тага етказиб, 12-поғонага жойлашган. 

Суперлига. 22-тур

Бунёдкор — Сўғдиёна 1:1

27 октябр, «Бунёдкор» стадиони

Голлар: Луис Качорри (71) — Самандар Мавлонқулов (88). 

Бунёдкор — Ҳамидулло Абдунабиев, Нажмиддин Нормуродов, Момчило Расо, Бобур Йўлдошев, Фране Чиряк (Аҳмадулло Муқумжонов, 56), Темурхўжа Абдухолиқов, Усмонали Исмоналиев (Луис Качорри, 56), Асад Раҳимжонов (Тоҳир Тўхтасинов, 84), Итсуки Урата, Андрия Филипович (Расул Йўлдошев, 84), Музаффар Олимжонов (Шаҳбоз Жўрабеков, 79). 

Сўғдиёна — Милан Митрович, Ислом Қобилов, Отабек Аҳадов, Алишер Салимов (Фазилиддин Омонкелдиев, 90+2), Владимир Йовович, Люпчо Дориев, Хондамир Мустафоқулов (Станислав Андреев, 79), Суҳроб Иззатов, Нодир Сойибов, Олег Зотеев, Сардор Ҳошимов (Самандар Мавлонқулов, 59).

Огоҳлантиришлар: Хондамир Мустафоқулов (36), Алишер Салимов (37), Асад Раҳимжонов (47).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар