27.10.2024 11:55
1582
Теглар
Гвардиола: «Ҳоландга берилган ҳар бир узатма пеналтига тенг»

«Манчестер Сити» АПЛ 9-турида Ҳоланднинг голи эвазига «Саутҳэмптон»ни (1:0) мағлуб этди ва беллашувдан сўнг «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Рақибнинг ўйин услуби биздан катта куч талаб қилади. Улар тўп билан ҳимояланишади ва бу борада Премер-лигада энг яхшиларидан бири. Кўп вазиятлар яратдик, афсуски, иккинчи голни ура олмадик. Бу бизнинг сустлигимиз ёки формада эмаслигимиздан эмас. Менда бундай туйғу йўқ. Ўйлайманки, биз юқори савияда ўйнадик, лекин «Саутҳэмптон» ҳам яхши ҳаракат қилди. Буни қабул қилишимиз керак.

Ҳоландга берилган ҳар бир узатма пеналтига тенг  Эрлинг биз учун — гол кафолати», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар