«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лига 11-туридан ўрин олган «Реал»га қарши ўйиндан (4:0) сўнг футболчилардаги самарадорлик сабабига тўхталди.
«Левандовскининг самарадорлиги? Биз шундай муҳит яратдикки, унда барча футболчилар энг яхши ўйинларини кўрсатишлари мумкин. Биздаги микроиқлим жуда яхши.
Ғалабани нишонлашимиз мумкин. Қайта тикланиш жараёнларидан сўнг футболчиларга икки кунлик дам бераман. Кейин эса «Эспаньол» билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Хурсандмиз, лекин бор этиборимизни кейинги баҳсга қаратишимиз керак», — деди каталонияликлар устози.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Роберт Левандовски Ла Лигада 14 та гол урди ва энг яқин таъқибчиси Айозе Пересни (7) катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. Полшалик ҳужумчи класикода дублга эришди.