«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лига 11-туридан ўрин олган «Реал»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйинни жуда яхши бошладик, биринчи бўлимда ажойиб ҳаракат қилдик. Ҳимоя юқорида ўйнади, бу хавфли кўринади, лекин аслида ундай эмас. Режа ишлади. Танаффусда эса тўғри қарорлар қабул қилдик.
Футболчилар жуда яхши ҳаракат қилишди. Улар рақиб дарвозаси олдида ўз маҳоратларини кўрсатишди. Ҳамма ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам нима қилишни биларди.
Мен ҳар доим айтаман: биз яхшироқ бўлишни хоҳлаймиз. Бугун осон бўлмади, аммо яхши ҳимояландик. Ўз ғоямизга ишонамиз. Худди шу руҳда давом этишимиз керак.
Танаффусда ўзгаришлар қилдик ва кўпроқ босим ўтказа бошладик. Иккинчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилдик. Айнан шу нарса ҳақида гапирган эдим.
Мен ҳар доим жамоанинг ўйинига қарайман ва бугун режага амал қилганимиз иш берди.
Эришганларимиздан мамнунман. орқага қарамайман», — дея немис мутахассисининг сўзларини келтиради Marca.