«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 11-тури доирасида «Барселона»дан (0:4) учралган мағлубиятдан фожиа ясамаслик ҳақида гапирди.
«Бугунги ютқазиш «Лилл»дан (0:1) учралган мағлубиятга ўхшамайди. Биз французларга қарши жуда ёмон ўйин кўрсатгандик, аммо бугун курашдик. Охирги бор «Барселона»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганимизда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасини ютганмиз.
Мбаппе 3-4 та гол уриши мумкин эди. Амалиётимизни яхшилашимиз керак. «Барселона»нинг юқори ҳимоя чизиғини ҳисобга олсак, офсайд ҳолатига тушиш — нормал ҳолат. Ҳа, бугунги ўйинда 12 марта офсайдда қолдик, аммо бизда бирга-бир вазиятларда 4 та имконият ҳам бўлди. Уларни голга айлантиришимиз керак эди.
Мен ва Флик ўртамизда нима бўлди? «Барселона» ёрдамчи мураббийи жамоасининг голларидан бирини нишонлаш пайтида бизнинг ҳудудга ўтиб, ўзини жентлменлардек тутмади. Бу ҳақда Фликка айтдим ва у ҳам фикримга қўшилди», — дейди италиялик мутахассис.