«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 11-туридан ўрин олган «Барселона» (0:4) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Баҳс ҳақидаги фикрим шуки, ўйин тенг бўлди.
Бизда имкониятлар бўлди, биринчи бўлимни яхшигина шиддат билан ўтказдик, гол уришимиз мумкин эди, бироз аниқлик етишмади.
Рақиб икки гол ургач, кучимизни йўқотдик. Уларда бўш ҳудудлар бор эди, ҳимояда таваккал қилдик, улар эса қарши ҳужумда кўплаб вазиятлар яратишди.
Биринчи бўлимда жамоа менга ёқди. Хафа бўлганимиз аниқ. Мухлисларга раҳмат айтишим керак, чунки улар бизни 90-дақиқагача қўллаб-қувватлашди. Биз қилган ишларни қадрсизлантиришга ҳожат йўқ, бунга ҳеч қандай сабаб йўқ. Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик ва фақат охирги ярим соатни унутишимиз керак», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.