26.10.2024 20:11
2087
Теглар
Суперлига. «Андижон» «Олимпик»ни мағлуб этиб, 8 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди

Суперлига 22-турида «Андижон» ўз майдонида «Олимпик» устидан ғалабага эришди.

Учрашувнинг 85-дақиқасида Абдураҳмон Комилов томонидан киритилган ягона гол андижонликларга ғалаба келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Андижон» Суперлигадаги 8 ўйинлик ғалабасига чек қўйди. Хомяков шогирдлари сўнгги марта июн ойида «Навбаҳор»ни мағлуб (3:0) этганди.

Суперлига. 22-тур

«Андижон» - «Олимпик» - 1:0

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

VAR ҳаками: Даврон Акмалов

Гол: Абдураҳмон Комилов, 85.

«Андижон»: 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 9.Леван Арвеладзе (18.Дамир Темиров, 20), 10.Илҳомжон Абдиғаниев (66.Илҳомжон Алижанов, 66) 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубаня, 17.Фарҳод Соҳибжонов (99.Шаҳром Самиев, 46) 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 71.Бектемир Абдуманнонов, 77.Рустам Турдимуродов.

«Олимпик»: 99.Эдем Неманов, 5.Мақсуд Аълохўжаев, 8.Нодир Абдихолиқов, 10.Фаррух Мухторов, 11.Анвар Алижонов,  18.Акбар Абдирасулов, 19.Аҳмад Анваров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 29.Улуғбек Шарипов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 77.Суннатилла Абдуллажонов.

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар