26.10.2024 19:33
3593
Теглар
«МЮ» «Сити»дан Гарначо ва Майнуни «Олтин тўп» маросимига бирга олиб боришни сўради – Daily Mail

«Манчестер Юнайтед» клуби аъзолари Алехандро Гарначо ва Кобби Майну 28 октябр куни Парижда ўтадиган «Олтин тўп» маросимида иштирок этиш учун таклиф этилган.

Ушбу футболчилар France Football томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси соврини учун номзодлар сафидан жой олган.

Daily Mail хабарига кўра, «МЮ» клуби «Манчестер Сити»дан 28 октябр куни Парижга парвоз қиладиган хусусий самолёт рейсига Гарначо ва Майнуни ҳам бирга олиб боришни сўраган. Гап шундаки, клуб харажатларини қисқартираётгани боис, ўз футболчиларининг Манчестердан Парижга бориб келиши учун хусусий самолёт ажратишни истамаган.

«Шаҳарликлар» раҳбарияти эса қўшниларнинг илтимосини рад этиб, самолётда жой қолмаганини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар