26.10.2024 13:00
1137
Теглар
Манчини Саудия Арабистони миллий жамоасидан истеъфога чиқарилгани учун 20 миллион евро товон пули олади

Роберто Манчини Саудия Арабистони миллий жамоасини тарк этгач, катта миқдордаги товон пулига эга чиқиши маълум бўлди.

Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, Саудия футбол федерацияси италиялик мутахассис билан амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилгач, Манчинига 20 млн евро томон пули тўлашга рози бўлган. У қониқарсиз натижалар сабабли лавозимидан бўшатилган эди. Амалдаги келишув 2027 йилга қадар имзоланганди.

Маълумот учун, Манчини 2023 йилнинг август ойида Италия миллий жамоасини тарк этгач, саудияликлар устозига айланганди. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидаги сўнгги 4 ўйиндан фақат 1 тасида ғалаба қозонди ва 5 очко билан гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳдан дастлабки икки ўрин эгаси мундиалга тўғридан тўғри йўлланма қўлга киритади.

Аввалроқ, Манчинининг ўрнига федерация «Ал Ҳилол»нинг собиқ устози Рамон Диас ва Саудия Арабистони миллий жамоасини 2019-2023 йилларда бошқарган Эрве Ренар номзодларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар