26.10.2024 17:22
1393
Теглар
Ла Лига президенти класико ҳақида: «Барса» – фаворит, аммо «Реал»нинг «ДНК»си ҳисобига ҳамма нарса рўй бериши мумкин»

Ла Лига президенти Хавиер Тебас бугунги «Эл-Класико» олдидан фикрини билдирди.

«Барселона» ажойиб ўйнамоқда, аммо «Реал»нинг «ДНК»си ҳисобига ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Ўйин жиҳатдан айтсам, «Барселона» - фаворит. Бироқ «Реал»нинг қандай кучга эканини инобатга олсак, улар доим ғалаба қозонишга қодир.

Фикримча, бу класико тарихидаги энг очиқ ва ҳужумкор ўйинлардан бири бўлади. Шундай экан, бундан ортиқ яна қандай яхшироқ томоша бўлиши мумкин?», - дейди Тебас.

Маълумот учун, «Барса» ва «Реал» ўртасидаги баҳс бугун, 26 октябр куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар