Жасур Жалолиддинов Озарбойжон клубига ўтди
Ўзбекистон олимпия жамоаси яримҳимоячиси Жасур Жалолиддинов фаолиятини Озарбойжон чемпионатида давом эттиради.
«Сумгаит» клуби Жасур Жалолиддинов билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. 22 ёшли ўзбекистонлик футболчи янги клубида 77-рақамда ўйнайдиган бўлди.
Маълумот учун, «Сумгаит» клуби Озарбойжон чемпионатида 10 жамоа орасида 10та ўйиндан кейин 7 очко жамғариб 8-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, «Нефтчи» клуби Жалолиддинов билан дўстона хайрлашганини эълон қилганди. Жасур 1-даврадан кейин Фарғона клуби машғулотларида иштирок этишдан бош тортиб, якунда клубни эркин агент сифатида тарк этди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар