Суперлига 22-тури Самарқанддаги ўйин билан бошланди.
«Сурхон» «Локомотив»га қарши баҳсда дастлаб ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлса-да, иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида голлар уриб, ғалабани илиб кетди – 2:1.
Шу куни бош ҳакам 4 марта ВАРда пеналтиларни текширди ва фақатгина бир марта 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Аммо термизликлар аъзоси Жаҳонгир Абдусаломов жарима зарбасидан фойдалана олмади.
Шу тариқа, Термиз клуби очколари сонини 29тага етказиб 7-ўринга кўтарилди, «Локомотив» эса навбатдаги мағлубиятдан кейин 18 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Суперлига. 22-тур
«Сурхон» - «Локомотив» - 2:1
Бош ҳакам: Акмал Раҳимов
VAR ҳаками: Найим Қосимов
Голлар: Абдуғофур Ҳайдаров 77, Муҳаммадали Абдураҳмонов 88 – Абдулазизхон Абдурашидов, 40.
«Сурхон»: 1.Артём Потапов, 4.Нодирхон Нематхонов, 5.Жамалдин Хожаниязов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Тамирлан Жамалутдинов, (98.Фаррух Икромов, 46) 10.Дмитрий Плетнёв, 11.Абдуғафур Ҳайдаров (15.Диёр Рамазонов, 90), 14.Сарвар Абдуҳамидов (17.Жаҳонгир Абдусаломов, 46), 22.Жавоҳир Жўраев (6.Беҳзод Шамсиев, 79), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов (19.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 75).
«Локомотив»: 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев, 10.Шодиёр Шодибоев, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (28.Қувончбек Абраев, 85), 70.Абубакир Ризо Турдиалиев, 77.Лазизбек Мирзаев (11.Константин Базелюк, 90), 97.Михаил Гашченков (8.Дилшод Жўраев, 75).
Фойдаланилмаган пеналти: Ж.Абдусаломов, 70 (С).