Осиё кубоги U17 саралаш босқич 2-тури доирасида Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси мезбон Хитой Тайпейига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 61-дақиқасида Абубакр Шукуруллаев томонидан киритилган гол Исломбек Исмоилов шогирдларига турнирдаги иккинчи ғалабани келтирди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Ироқ Фаластин дарвозасига 4та гол урди ва 6 очко ҳамда тўплар нисбатига кўра 1-ўринда бормоқда. Ўзбекистон 2-ўриндан жой олган ва 3-турдаги Ироққа қарши учрашув Осиё кубоги U17 финал босқичига 1-ўрин билан йўлланма оладиган жамоа номини аниқлайди.
Маълумот учун, Осиё кубоги U17 баҳсларига саралаш босқичидаги 10та гуруҳ ғолиби ва энг яхши натижа кўрсатган 2-ўриндаги 5та жамоа йўл олади. Турнир апрел ойида Саудия Арабистонида ўтказилади.
Осиё кубоги U17 саралаши. 2-тур
Хитой Тайпейи U17– Ўзбекистон U17 – 0:1
Гол: Абубакир Шукуруллаев 61.
Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров, 2.Ҳожиакбар Юсуфбоев, 3.Сардор Тўлаганмирзаев, 4.Мўминхон Баҳодирхонов, 6.Миразиз Абдукаримов, 7.Садриддин Ҳасанов, 9.Нурбек Сарсенбаев, 11.Сайфиддин Содиқов, 15.Муҳаммадали Мусаҳонов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов.