25.10.2024 11:14
2308
Моуринио четлатилиши ҳақида: «Тюрпен бир вақтнинг ўзида бир кўзи билан жарима майдончасидаги вазиятни, бир кўзи билан менинг реакциямни кўрибди»

Жозе Моуринио Европа Лигаси ўйинида майдондан четлатилганига киноя билан муносабат билдирди.

«Фенербаҳче» бош мураббийи «Манчестер Юнайтед»га (1:1) қарши баҳснинг иккинчи бўлими бошида Клеман Тюрпеннинг пеналти белгиламаганига норозилик билдиргани учун қизил карточка олди.

«Ҳакам билан ўйиндан кейин гаплашдим. У менга ақл бовар қилмайдиган нарсани айтди.

У бир вақтнинг ўзида жарима майдончасида нима бўлганини ҳам,  вазиятга менинг реакциямни ҳам кўра олганини айтди. Унинг бир кўзи пеналти вазиятига, иккинчи кўзи захира ўриндиғидаги хатти-ҳаракатларимга қараб турарди. Шунинг учун у — дунёдаги энг яхши ҳакамлардан бири!» – дея португалиялик мураббийнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар