25.10.2024 18:34
3955
Теглар
«Клуб уни рад этганди» – «Насаф» ёзда Ориф Ҳайтамни ўз сафига қўшиб олишни истамагани маълум бўлди

Осиё Чемпионлар лигаси 3-турида «Ал-Ҳусайн» - «Насаф» (2:1) учрашувида қаршиликлар дарвозасига иккита гол уриб, дубли билан Иордания жамоасига ғалаба келтирган Ориф Ҳайтам Ал-Ҳаж ёзда «Насаф» клубига ўтишга яқин бўлгани маълум қилинди.

Бу ҳақда журналист Александр Троицкийга футбол агенти Кова Тилавпур маълум қилган.

«Орифни эркин агент сифатида қўшиб олишни «Насаф»га таклиф қилган эдим. Аммо клуб раҳбарияти уни рад этди. Якунда бу футболчи «Ал-Ҳусейн»га ўтди», - дея футбол агентининг сўзларини келтирган «Азия Спорт» канали.

Маълумот учун, иорданиялик футболчи «Насаф»га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, 86 ва 90+1-дақиқада гол уриб, «Ал-Ҳусайн»га муҳим ғалабани келтирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар