«Болоня» — «Милан» ўйини қолдирилди
«Милан» ушбу дам олиш кунлари «Болоня» билан ўйнамайди.
А Сериянинг 9-туридан ўрин олган баҳс 26 октябр куни «Ренато Далл'Ара» стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо кучли ёмғир ва сув тошқини, шунингдек, реставрация ишлари олиб борилаётгани сабабли баҳс ҳукумат қарори билан бошқа муддатга қолдирилди. Бундай шароитда 35 минг мухлиснинг стадионга келиши жамоат тартибини сақлашда муаммо туғдириши мумкинлиги айтилди.
Calcio e Finanza хабар беришича, ўйин учун эҳтимолий сана — 17 ёки 18 декабр.
«Милан»дан Тео Эрнандес ва Тейани Рейндерс ушбу баҳсни ўтказиб юборишлар керак эди. Энди дисквалификация 29 октябр кунги «Наполи»га қарши баҳсга тўғри келадиган бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар