«Реал» Родриго «Эл-Класико»да ўйнамаслигини тасдиқлади. У 3 ҳафтага сафдан чиққан
«Реал» вингери Родригонинг қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди.
Мадрид клуби расмий сайти хабарига кўра, бразилиялик ўйинчи «Боруссия»га қарши учрашув (5:2) якунида сонидан жароҳат олган ва у «Барселона»га қарши 26 октябр кунги ўйинни ўтказиб юборади.
Қайд этилишича, Родриго тахминан уч ҳафтада сафга қайтади.
Аввалроқ, Тибо Куртуа ҳам жароҳат олгани ва у ҳам «Эл-Класико»да ўйнамаслиги хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар