24.10.2024 10:20
2255
Теглар
Рафиня: «Барса» барча саволларга ўйини билан жавоб беради. Аллақачон класико ҳақида ўйлаяпмиз»

«Барселона» яримҳимоячиси Рафиня ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Бавария»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Бразилиялик 27 ёшли футболчи ҳет-трикка эришиб, беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

«Бугунги баҳсдан хурсанд бўлишимиз мумкин. Ўйин ва жамоамизнинг ҳаракатлари — мен учун энг муҳими. Чемпионлар Лигасидаги иккинчи ғалаба. Биз аллақачон шанба кунги класико ҳақида ўйлаяпмиз.

Кеча бу ўйин ЕЧЛ финали бўлиши мумкинлигини айтгандим. Мухлисларимиз олдида шу тарзда ғалаба қозониш ўзгача. Ортиқча сўзларим йўқ. Биз майдонда қилаётганларимиз билан ҳар қандай саволга жавоб берамиз.

Энг яхши голим? Учаласини ҳам танлардим... Ёки тўрттасини ҳам. Левандовскининг голи ҳам жуда муҳим эди.

Класико? Бу — дунёдаги энг яхши ўйинлардан бири. Кеча ва бугунги баҳслар айнан шундай бўлишини кўрсатади», — дея Рафинянинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар