«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Бавария»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Керакли натижага эришдик ва 3 очкони қўлга киритдик. Ўйлаймизки, ўйин ажойиб ўтди. Биринчи голдан сўнг 10-15 дақиқа давомида бироз қийналдик, аммо якунда жамоанинг бундай вазиятдан чиқиб кетганини кўриш яхши. Бизда ёш жамоа бор ва бундай ҳолатларни кўриш муҳим.
Бизнинг салоҳиятимиз анча юқори. Ҳар бир баҳсда шунга ўхшаш нарсалар қилишга, ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Бу — бизнинг мақсадимиз.
«Бавария» — фантастик ўйинчиларга эга ажойиб жамоа. Мен уларнинг ўйинини томоша қилишни ёқтираман.
Албатта, бундай ғалабаларни нишонласа арзийди, бу — жамоа учун ажойиб ютуқ. Ғалаба шанба кунги класико олдидан менга ишонч бағишлайди. Ҳозир «Бернабеу»даги ўйин ҳақида ўйламайман. Эртадан бошлайман», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.