Антони қишда «Аякс»га қайтиши мумкин. «МЮ» футболчини ижарага беришга тайёр
«Манчестер Юнайтед» Антонини ижарага беришга тайёр.
Манкунианликлар ижара вариантини қишда вингер билан хайрлашишнинг энг осон йўли деб ҳисоблашади, дея хабар беради Goal.
24 ёшли бразилияликнинг Европада қолишини клуб ҳам, футболчининг ўзи ҳам исташи айтилмоқда. АПЛнинг баъзи жамоалари Антонининг трансфери борасида «МЮ» билан боғланишган. «Аякс»га қайтиш варианти ҳам бор.
Бу мавсумда Антони Премер-лигада атиги икки ўйинда иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» футболчини 2022 йил ёзида Амстердам клубидан деярли 100 млн еврога сотиб олганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар