«Боруссия Д» бош мураббийи Нури Шаҳин ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Реал» (2:5) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
Эътиборлиси, немис клуби 60-дақиқагача 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди.
«Нима бўлганини тушунтириш қийин. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик, кўп иш қилдик, иккита чиройли гол урдик. Иккинчи бўлим жуда узоқ давом этишини билардик.
Бирга-бир ўйнаганимизда тезлик етишмай қолган эпизодлар бўлди — танаффусда бу ҳақда гаплашдик. Икки дақиқа ичида икки бор тўп ўтказиб юбориш бизга фойда келтирмади. Якундаги голларни қабул қилиш қийин, бу жуда хафа қилади.
Тўп билан яхши ўйнадик ва 2:2 ҳисобида учинчи голни уришимиз мумкин эди. Муваффақиятли натижага умид бор эди, лекин ёмон ҳимояландик, уларда индивидуал маҳорати юқори футболчилар бор. Винисиус қиладиган ишларга ҳамма ҳам қодир эмас. Бундан муҳим сабоқ олишимиз керак», — дея дортмундликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.