Моуринио тен Ҳаг ҳақида: «МЮ»да унга ҳамон ишонишмоқда, мен билан эса бошқача иш тутилганди, гарчи Европа лигасини ютган бўлсам ҳам»
Европа лигаси 3-тури доирасидаги «Фенербахче» - «Манчестер Юнайтед» учрашуви олдидан турк клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Эрик тен Ҳагнинг инглиз клубидаги фаолияти ҳақида фикрини билдирди.
«МЮ»да унга ҳамон ишонишмоқда, у мавсумдан мавсумга ўтиб клубда қолмоқда. Бу – барқарорлик ва ишонч деганидир.
Мен билан эса Манчестерда бошқача иш тутилганди, гарчи клуб қўл остимда Европа лигасини ютиб, Премьер-лигада 2-ўринни эгаллаган бўлсам ҳам», - деди португалиялик мураббий.
Маълумот учун, «Фенербахче» - «Манчестер Юнайтед» учрашуви 24 октябр куни соат 23:59да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар