«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ЕЧЛ 3-тури доирасидаги собиқ клуби «Бавария» билан ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Биз ҳар бир ўйинга рақибни батафсил ўрганган ҳолда тайёргарлик кўрамиз. «Бавария» ҳаётимда алоҳида ўрин тутади — бу ажойиб клуб. У ерда кўплаб танишларим бор. Футболчилар ва раҳбарият билан яхши муносабатларга эгаман. Бу менинг хотирамда қолган ажойиб вақтлар эди.
Лекин энди янги боб бошланди, ҳаяжондаман ва «Барселона»да эканлигимдан жуда мамнунман. Мухлислар бизни иштиёқ билан қўллаб-қувватлашмоқда ва бу бизни боримизни беришга мажбур қилади. Шундай қиламиз.
Ҳа, эҳтимол, «Бавария»ни яхшироқ биламан, аммо қийин ўйин бўлади. Бу — Чемпионлар Лигаси, бу ерда энг яхши жамоалар ўйнайди», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради AS.
«Барса» — «Бавария» ўйини бугун, 23 октябр куни Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.