Энрике: «ПСЖ» — ЕЧЛда энг кўп вазият яратаётган клуб. Тўғри йўлдамиз. Жамоа мен хоҳлаган футболни кўрсатмоқда»
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган ПСВ (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Менимча, биз Чемпионлар Лигасида энг кўп вазият яратаётган жамоамиз. Тўғри йўлда эканлигимизга шубҳам йўқ. Жамоам мен хоҳлагандек ўйнамоқда.
Жамоам яхшироқ эди, лекин бу футбол. Бу — қийин турнир, оғир дуранг. Албатта, хавотирдаман. Жамоа билан нима қилишимиз кераклиги ҳақида ўйлайман, бироқ менга футболчиларимнинг менталитети ёқади», — дея парижликлар устозининг сўзларини келтиради RMC Sport.
Париж клуби 3 та турда 4 очко тўплади ва кейинги турда 6 ноябр куни «Атлетико»ни қабул қилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар