23.10.2024 20:08
1380
Теглар
«Бавария» менежерини Барселонада тунашди. Унинг қимматбаҳо соати, iPhone 15 ва хамёнини ўғрилашган

«Бавария» клуби менежерларидан бири Каталонияда тунаб кетилди.

ElCaso.cat хабарига кўра, сешанба куни Мюнхен клуби менежерларидан бирининг қимматбаҳо Titoni соати, iPhone 15 ва хамёнини тунаб кетишган. Товламачилар жиноят содир этилган жойни дарҳол тарк этган ва ҳозирда Каталония полицияси уларни қидиришда давом этмоқда.

Маълумот учун, бугун 23 октябр оқшомида «Бавария» ЕЧЛ 3-тури доирасида «Барселона» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар