23.10.2024 11:45
1546
Артета — «Шахтёр» устидан ғалаба, фойдаланилмаган пеналти ва жароҳатлар ҳақида

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Шахтёр»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Натижадан жуда мамнунман. Чемпионлар Лигасида ҳар доим қийин. Биринчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз керак эди, иккинчи бўлимда бироз чарчаганимизни ҳис қилдим. Бир неча кун олдин 10 киши билан 60 дақиқа ўйнаш осон бўлмаганди. Муҳими 3 очкони қўлга киритдик.

«Шахтёр» жасурлиги билан мақтовга сазовор. Уларга тўп билан ишлашга имкон берсангиз ва тўпни йўқотиб қўйсангиз, қийналасиз. 

Фойдаланилмаган пеналти? Бу чарчоқ туфайлими, билмайман. Нега Ҳавертц эмас, Троссар зарба берганини билмайман. 

Райянинг сейви? У айнан шундан қутқаришлар учун керак. У жамоа билан боғлиқликни ҳис қилади ва ҳозир яхши формада. 

Мартинелли? У ҳақиқатан ҳам яхши эди, бугун жуда хавфли кўринди. Уикэндда асосий таркибда ўйнамагани учун тетик эди. 

Жароҳатланганлар? Сака ҳали машғулот ўтказмаяпти, шунинг учун «Ливерпул»га қарши ўйинда қатнаша олмайди. Рики (Калафиори) ўзини ёмон ҳис қилди ва ўйинни давом эттира олмади. Бироз хавотирдаман», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар