23.10.2024 11:46
2262
Теглар
Анчелотти: «Винисиус бугунги ҳет-триги учун эмас, ўтган мавсумдаги ўйинлари сабаб «Олтин тўп» олади»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Боруссия Д»га (5:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Нима қилишимиз кераклиги жуда аниқ эди ва жамоа иккинчи бўлимда яхши ўйнади. Бу мавсумнинг энг яхши иккинчи бўлими бўлди.

Биринчи бўлимни озроқ шиддат билан бошладик, паст блокда ўйнадик, рақиб ҳаммасини яхши назорат қилди. Тўсинга икки бор зарба бердик, лекин жуда қўрқоқ кўриндик. Сўнг жамоа таваккал қилиб, рақибга босим ўтказиш мумкинлигини кўрсатди ва бунинг учун бизда ресурслар бор.

Танаффус пайтида 3 та гол уриш ҳақида ўйлаш утопия, деб ўйлайман. Биз диққатимизни майда деталларга қаратишимиз, кучли прессингни бошлашимиз, рақибга узатмаларни амалга оширишга йўл қўймаслигимиз, ўзимиз яхши кросслар қилишимиз, яккакурашларда ғалаба қозонишимиз керак эди... Қачонки яккакурашларда ғалаба қозониб, яхши паслар берсангиз, ўйин динамикаси ўзгариши мумкин ва биринчи голимиз билан шундай бўлди ҳам. 

Винисиус? Футболчилар иккинчи бўлимни бугунгидек ўтказиши камдан кам учрайди. У ғайриоддий куч ва характер билан ўйнади. Ўйлайманки, у бу кеча учун эмас, балки Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишимизга ёрдам берган ўтган мавсумда қилган ишлари туфайли «Олтин тўп»ни олади. Бу 3 та гол эса унга келаси йил ҳам соврин учун курашишда ёрдам беради», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар