Жошуа Зиркзе «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда.
Calciomercato хабарига кўра, Манчестер клуби томонидан ёзда «Болоня»дан 42,5 миллион еврога сотиб олинган нидерландиялик ҳужумчи қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишни истамоқда. Жошуа январ ойида ижара асосида Италия А Сериясига қайтишни режалаштирган. Бу масаладаги якуний қарор «Манчестер Юнайтед» мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти томонидан қабул қилинади.
Қайд этилишича, Зиркзенинг собиқ мураббийи, ҳозирда «Ювентус»ни бошқараётган Тиаго Мотта айнан Жошуа сингари ҳужумчини изламоқда. Турин клуби нидерландиялик футболчини ижарага олиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Маълумот учун, Зиркзе жорий мавсум «МЮ» сафида АПЛда 8 ўйиннинг фақат 4тасида асосий таркибда майдонга тушди.