22.10.2024 19:39
4947
Теглар
«Ўруновнинг айби йўқ, эҳтимол, у мураббийлар қарорига бўйсунишга мажбур бўлган» – «Персеполис» шифокори Остоннинг жароҳати ҳақида

Эронинг «Персеполис» клуби тиббий бўлими бошлиғи Остон Ўруновнинг жароҳати ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди.

Клуб расмий сайти жамоа шифокори Заринанинг сўзларини келтирган.

«Остон Ўрунов жароҳати бўла туриб нега Ўзбекистон миллий жамоаси сафида майдонга тушган? Футболчи жамоада энг аввало бош мураббийнинг, қолаверса тиббий бўлимнинг қарорига бўйсунишга мажбур. Шундай экан, бу вазиятда Остоннинг айби йўқ, эҳтимол у мураббийлар штабининг қарорига бўйсунган ва майдонга тушган. Мураббийлар уни майдонга туширган. Ўруновни тикланиш жараёнида қўллаб-қувватлаш керак, ҳозирги вазиятда унинг хатоси ёки бефарқлигини кўрмаяпман», - дейди «Персеполис» клуби тиббий бўлими бошлиғи.

Аввалроқ, «Персеполис» клуби Остон Ўруновнинг ФИФА кунларидан аввал жароҳат олгани сабабли унинг Ўзбекистон миллий жамоаси сафида тўп суришига рухсат бермагани, шунга қарамай, миллий жамоа мураббийлар штаби Ўруновни Эронга қарши ўйинда захирадан майдонга туширишга қарор қилиб, якунда Ўруновнинг жароҳати оғирлашгани хабар қилинган. Оқибатда «Персеполис» етакчи ўйинчисини Эрон чемпионати ва ОФК Элит Чемпионлар лигаси доирасидаги «Ас-Садд»га қарши ўйинда (0:1) майдонга тушира олмади. У ҳамон тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов 5 октябр куни «Персеполис» - «Чадормалу» ўйини олди чигалёзди машғулотларда жароҳат олиб, асосий таркибдан захирага олинганди. У аввалроқ, миллий жамоадан чақирув олгани сабабли 10 октябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Эронга қарши баҳснинг 71-дақиқасида Аббосбек Файзуллаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганди. Учрашувдан кейин эса ЎФА Остон Ўрунов жароҳати сабабли БААга қарши майдонга туша олмаслигини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар