22.10.2024 14:25
13443
Теглар
Ривалдо класико олдидан прогноз билдириб, ҳисобни тахмин қилди

Ривалдо шанба куни бўлиб ўтадиган класико олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Реал» 26 октябр куни Ла Лига 11-турида «Барселона»ни қабул қилади.

— Класико олдидан ким яхшироқ кўринмоқда?

— Мадрид клубида жуда кўп пул бор ва жуда қиммат ўйинчиларни сотиб олади, «Барселона» ўзидаги футболчиларга таянади, бундай дербига келганда эса фаворит йўқ.

— Лекин бу ҳолатда босим «Реал»да.

— Ҳа, мадридликларда босим бор, чунки улар — Ла Лига ва Чемпионлар Лигасининг амалдаги чемпиони ва ўз уйларида ўйнашмоқда. «Барселона»да академиядаги йигитлар, бир қанча тажрибали ўйинчилар, Рафиня бор... Лекин шуни айтмоқчиманки, фаворит йўқ.

— Айтинг-чи, Винисиус ва Мбаппе майдонда бир-бирига халақит берадими? Родриго билан қўшиб ҳисобланса, чап томонда уч ўйинчи бор. 

— Менимча, бу зиддиятга сабаб бўлмайди. Агар мураббий сифатли ўйинчиларга эга бўлса, бу ҳар доим яхши.

— Анчелотти сўнгги ўйинларда асабийлашди, деб ўйламайсизми?

— Бу — нормал ҳолат, футбол шундай. «Реал» мураббийи бўлиш — оғир иш, ҳар доим босим бор ва сиз доимо ғалаба қозонишингиз керак, чунки улар кўп пул сарфлашган. Лекин — у Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси ғолиби. У бунга ўрганиб қолган.

— Класикода қандай натижа бўлишини тахмин қилинг.

— Ўйлайманки, «Барса» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади», — дейди каталонияликларнинг собиқ яримҳимоячиси Diario Sport билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар