ОФК Элит Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида «Ан-Наср» Дубайда «Истиқлол» меҳмони бўлди.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда Теҳрондан Дубайга кўчирилган учрашув тенгкурашлар остида кечган бўлса-да, Саудия Арабистони клуби 81-дақиқада ғалаба голини урди. Роналдунинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, қайтган тўпни Лапорт дарвоза тўрига йўллади – 1:0.
Шу куни форслар сафида Жалолиддин Машарипов 72-дақиқагача тўп сурган бўлса, Роналду араб жамоасида тўлиқ ўйин ўтказди.
Шу тариқа, «Ан-Наср» 7 очко билан 4-ўринда бормоқда, «Истиқлол» 3 очко билан 6-ўриндан жой олган.
ОФК Элит Чемпионлар лигаси. 3-тур
Истиқлол (Эрон) – Ан-Наср (С.Арабистони) – 0:1
Гол: 0:1 – 81 Лапорт.
Истиқлол – Ҳуссейни, Жалоли (Закипур, 87), Ризоён, Морадманд, Фаллах, Рафаэл Силва, Никнафс (Ризованд, 88), Ндонг, Жалолиддин Машарипов (Какута, 72), Исломи (Бланко Лещук, 88), Муҳаммади (Кушки, 7).
Ан-Наср – Бенто, Ан-Нажди (Ал-Ганам, 46), Лапорт, Симакан (Ал-Авджами, 46), Бушаль, Ал-Хайбари (Ал-Хассан, 46), Брозович, Отавио, Мане (Уэсли, 83), Анжело Габриэл (Талиска, 65), Роналду.
Огоҳлантириш: Машарипов (49).