Лапорта Фликка: «2:8 учун биздан қарзинг бор. «Бавария»ни йирик ҳисобда ютсанг, яхши бўларди»
Жоан Лапорта ҳазил билан Ҳанси Фликка «Барселона»нинг 2020 йилдаги йирик мағлубиятни эслатди.
2019/20 йилги Чемпионлар Лигасининг чоракфиналида Каталония клуби Флик қўл остидаги «Бавария»га 2:8 ҳисобида имкониятни бой берганди.
АS хабарига кўра, чоршанба кунги «Бавария»га қарши ўйин олдидан «Барселона» президенти жамоа устози Флик билан суҳбатда 2020 йилги ўйин ҳақида гапирган.
«Биздан қарзинг бор. Каттароқ ҳисобда ютсак ажойиб бўларди. Умуман олганда, ҳар қандай ғалаба яхши», — деган Лапорта.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар