Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлаш қарорига қачон келганини айтди. У Евро-2024дан кейин футбол билан хайрлашганди.
«Фаолиятимни якунлаш ҳақида қачон қарор қабул қилгандим? Бу масалани аёлим билан бир неча ой давомида муҳокама қилдик. Бу менинг қарорим эди, аммо рафиқам билан бирга қабул қилдим. Дастлаб бу ҳақда фарзандларимизга айтдик. Рафиқам мени ҳаммадан ҳам кўра яхшироқ билади ва тушунади, у мен гапига қулоқ тутадиган ягона инсон, десам ҳам бўлади.
Фаолиятимни якунлаш қарорига апрел ойи бошларида келгандим. «Реал»дан биринчи бўлиб Анчелоттига айтгандим, ўша куниёқ Флорентино Пересга ҳам қўнғироқ қилиб айтдим. Кейин эса жамоадошларимни хабардор қилгандим. Бу 21 май куни эди, орадан уч кун ўтиб бу ҳақда расман эълон қилдик. Унгача буни сир тутдик», - дейди Тони Кроос.