Гордон «Нюкасл» билан шартномасини 2029 йилгача узайтирди
«Нюкасл» клуби Энтони Гордон билан келишувни узайтирганини эълон қилди.
Клуб ва англиялик яримҳимоячи билан узоқ муддатли келишувга эришганини маълум қилган бўлса-да, шартноманинг неча йиллик эканини аниқ кўрсатмади. Шунга қарамай, инглиз нашлари томонлар 2029 йилга қадар шартнома имзолагани ва унга кўра Гордон «Нюкасл»нинг энг кўп ҳақ олувчи ўйинчиларидан бирига айланганини маълум қилган.
Маълумот учун, Энтони 2023 йилнинг январ ойида «Эвертон»дан 45 миллион фунт эвазига ўтганди. У 74 ўйинда 15та гол ва 11 ассист қайд этди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар