22.10.2024 13:16
8497
Теглар
«Байер» Алонсонинг кетишига тайёрланмоқда. Унинг ўрнига икки номзод бор

«Байер» Хаби Алонсонинг мавсум охирида кетишига тайёргарлик кўрмоқда.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, испаниялик мураббий хизматларига «Реал» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ хабар қилинганидек, «шаҳарликлар» 2025 йил ёзида Пеп Гвардиоланинг кетиши эҳтимоли билан Алонсога жиддий даъвогар саналади. 

Хабининг футболчиликдаги жамоаси «Ливерпул» ҳозирда бу масалани кўриб чиқмаяпти, чунки мерсисайдликлар Арне Слотнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмоқда.

«Байер» Алонсонинг ўрнига номзодлар сифатида Германия миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи Сандро Вагнер ва «Штутгарт»ни бошқараётган Себастян Ҳёнессни кўриб чиқмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар