Суперлига 21-турининг сўнгги учрашуви якунланди.
Жиззахда ўтган турнинг марказий баҳсида «Сўғдиёна» ва ОКМК ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Рубен Санчес меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 87-дақиқада Ислом Тўхтахўжаевнинг автоголи мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.
Шу тариқа, ОКМК 39 очко билан 2-ўринда қолди ва пешқадам «Насаф» билан орадаги фарқ 7 очколигича қолди. Жиззах клуби эса 36 очко билан 3-ўринга чиқди.
Суперлига. 21-тур
«Сўғдиёна» - ОКМК 1:1
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Мумтоз Тошмуродов
ВАР: Ильгиз Танташев
Голлар: Рубен Санчес 11 – Ислом Тўхтахўжаев 87, автогол.
«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 6.Алишер Салимов 8.Владимир Йовович (99.Умидбек Султонов, 85), 9.Самандар Мавлонқулов (82.Фазлиддин Омонкелдиев, 77), 14.Люпче Дориев, 23.Сухроб Иззатов, 28.Станислав Андреев ( 68.Сардорбек Ҳошимов, 77), 32.Нодир Соибов, 33.Олег Зотеев.
ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов, 87), 5.Гиорги Папава, 9. Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов (22.Шоҳрух Гадоев, 86), 11.Клейди Датси (27.Али Абдураҳмонов, 87), 13.Элдорбек Бегимов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Аҳроров, 28.Арихиро Сентоку.