21.10.2024 11:19
1847
Теглар
Слот «Челси» билан баҳсдан сўнг: «Бу — ҳозирча «Ливерпул»даги энг оғир ўйиним»

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 8-туридан ўрин олган «Челси»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Кўплаб оғир ўйинлар бўлди, лекин бу — энг қийини. Чунки рақибда кўплаб яхши ўйинчилар ва тизим бор. Ўйинни ғалабага олиб келиш учун бор кучимиз билан курашишимиз керак эди.

Жамоа сифатида жуда ишончли ҳимояландик. Ажойиб иш. Ўйин қийинлашди, чунки, назаримда, бизга қарши айрим қарорлар қабул қилинди, айниқса, биринчи бўлим охирида белгиланмаган пеналти. Танаффусга 2:0 ҳисобида чиқиб кетиш бутунлай бошқа масала бўларди. Кейин тўп ўтказиб юбордик, лекин яна ўзимизни кўрсатдик ва иккинчи голни урдик.

Рақибингиз қанчалик яхши бўлса, курашиш шунчалик қийин бўлади. Премер-лигада яхши жамоалар кўп, шунинг учун агар ғалаба қозонишни истасангиз, курашишингиз ва футболчиларнинг индивидуал фазилатлари ҳал қилувчи рол ўйнашига умид қилишингиз керак.

Биз ўзимизни кўрсатдик – асосийси шу», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар