«Нюкасл» ва «Эвертон» Абдуқодир Ҳусановни кузатмоқда – манба
Франциянинг «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг икки клуби диққат эътиборини тортган.
Jeunesfooteux.com сайти хабарига кўра, Франция чемпионатида ишончли ўйинлари билан тобора эътиборга тушаётган 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Англиянинг «Нюкасл» ва «Эвертон» клублари скаутлари диққат марказида турибди. Улар Ҳусановнинг ўйинларини кузатиб боришмоқда.
Аввалроқ, L’Equipe нашри Ҳусанов 2023 йилда 100 минг евро эвазига «Ланс»га трансфер қилингани, ҳозирга келиб унинг трансфер нархи 100 бараварга ошиб, 10 млн еврони ташкил қилиши ҳақида ёзганди.
Маълумот учун, Абдуқодир жорий мавсум Франция чемпионатида 8 ўйинда майдонга тушди. У ўтган мавсум ЕЧЛ ва Европа лигасида иккитадан ўйин ўтказганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар