Мареска: «Ўйинимиз ёқди. «Челси» баҳснинг катта қисмини назорат қилди»
«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛ 8-туридан ўрин олган «Ливерпул» (1:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Биз мағлубиятни ёки очко йўқотишни ёқтирмаймиз, лекин ўйинимиз менга жуда ёқди. Кўпроғига лойиқ эдик, ўйинимиз яхши эди.
Ўйиннинг катта қисми бизнинг назоратимиз остида ўтди. Бизда имкониятлар бўлди, тўп бизда эди. Мағлуб бўлишни ёқтирмаймиз, лекин танлашга тўғри келса, бугунги ўйин яхши. Жамоа тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ажойиб ўйнади.
Менимча, бу ўйин бизнинг қаерда эканлигимизни белгиламайди. Яхши тайёргарлик кўрдик ва режа ишлади. Имкониятларни голга айлантиришимиз керак, лекин футболчилардан жуда мамнунман», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар