21.10.2024 11:20
1617
Теглар
«Ман Сити» АПЛда мағлубиятсиз серия бўйича ўз рекордини янгилади

«Манчестер Сити» «Вулверҳэмптон»ни мағлуб этгач, ўз рекордини янгилади.

Премер-лиганинг 8-туридан ўрин олган беллашув 2:1 ҳисобида Пеп Гвардиола шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

«Шаҳарликлар» лигадаги мағлубиятсиз сериясини 31 та ўйинга етказиб, 2018 йилда ўрнатилган клуб рекордини (30) янгилашди. 

«Ман Сити» охирги марта 2023 йилнинг 6 декабрида сафарда «Астон Вилла»га (0:1) ютқазган. 

«Сити» кейинги турда 26 октябр куни «Саутҳэмптон» билан учрашади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар