Индзаги: «Лаутаро жаҳоннинг энг кучли беш ўйинчисидан бири, у «Олтин тўп»га лойиқ»
«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги Лаутаро Мартинесни бу йилги «Олтин тўп»ни қўлга киритишига муносиб эканини айтди.
«Лаутарони жаҳоннинг энг кучли беш футболчиларидан бири деб биламан. У «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритишга лойиқ», — дейди италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.
Мартинес 2024/2025 йилги мавсумда «Интер» билан Италия чемпиони бўлди ва турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди. 27 ёшли футболчи шунингдек, Аргентина билан Америка кубогида ғолиб чиқди ва у мусобақани ҳам тўпурар сифатида якунлади.
Энг яхшиларни тақдирлаш маросими 28 октябр куни Парижда бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар