«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Севиля»га (5:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Нафақат катта ўйинлар, барча баҳслар муҳим. Бугунги ўйин ҳам шундай эди. Биз шундай ўйин кўрсатганимиздан хурсандмиз. Гавининг қайтганидан жуда мамнунмиз. У яхши ўйнади. Стадионда жуда яхши атмосфера бор эди, бу мени ҳаяжонга солди. Қайдномага кириш ва ўйнаш Гавининг мақсади эди.
Кейинги ўйинда Левандовски ва Кейн ўртасидаги дуэл? Бу — «Бавария» ва «Барселона» ўртасидаги дуэл. Жамоалар муҳим. Левандовскининг бугунги ўйинидан мамнунман, ғалабани хурсандчилик билан нишонлаймиз ва эртага «Бавария»га тайёргарликни бошлаймиз.
Футболчилар ҳал қилувчи ҳафтага тайёрми? Ҳа, улар тайёр бўлишади.
Хоҳ «Бавария», хоҳ «Хетафе» билан ўйин бўлсин, мақсадимиз — жамоани тайёрлаш. Ва биз буни қиламиз. Биз ҳар доим максимал даражани кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Футболчилар услубимизга ишонишади ва бизда маҳорат даражаси етарли. Гави, Олмо, Ферминлар қайтганидан хурсандмиз, уларнинг ҳаммаси яқин ойларда бизнинг ихтиёримизда бўлади», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.