«Боруссия» «Реал»га қарши ўйин олдидан Мадридда машғулот ўтказмоқчи эмас
«Боруссия Дортмунд» жамоаси машғулотлари кузататилиши хавфи туфайли Мадридда машғулот ўтказмоқчи эмас.
Дортмундликлар ЕЧЛ 3-турида 22 октябр куни «Реал» меҳмони бўлади.
Bild хабарига кўра, «Боруссия Д» илк маротаба ўйин олдидан рақиб майдонида машғулот ўтказмасликка қарор қилган. Бош мураббий Нури Шаҳин мезбонларнинг жосуслик қилишидан хавфсираётган бўлиши мумкин. У машғулотларда жамоасининг тактикаси рақиб томонидан ўрганилиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.
Манбага кўра, немис клуби Германиядаги ўз базасида машғулот ўтказиб, Испанияга йўл олади.
Маълумот учун, «Реал» - «Боруссия» учрашуви 22 октябр куни соат 23:59да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар