20.10.2024 10:25
1208
Тен Ҳаг: «Кўпчилик «МЮ»га қарши, аммо биз ҳамжиҳатмиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 8-туридан ўрин олган «Брентфорд»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мухлисларимиз — дунёдаги энг яхшиси. Биз бу клубни ҳимоя қилишдан жуда мамнунмиз. Биз ҳамжиҳатмиз ва бу муҳим, чунки кўпчилик бизга қарши. 

Ҳойлунд яхши ўйнади. Бу бугун жуда муҳим эди. Унинг жароҳати бор эди ва Расмус мавсумнинг дастлабки ҳафталарида жамоага етишмади. 

Ғалаба доимо ишонч ва яна кўп нарсаларни олиб келади. Мавсум бошидан ҳафсаламиз пир бўлди, аммо бугунгидек ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонганингизда жамоадаги муҳит яхшиланади.

Аммо бу — фақат битта ғалаба. Ҳар бир ўйинда ютиш керак», — дейди нидерландиялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар