20.10.2024 11:46
4835
Теглар
Модрич «Реал»да энг кўп ўйин ўтказган легионерлар орасида 2-ўринга кўтарилди

Лука Модрич хорижликлар ўртасида «Реал»даги ўйинлар сони бўйича 2-ўринга кўтарилди. 

Мадрид клуби Ла Лиганинг 10-тури доирасидаги баҳсда «Селта»ни меҳмонда (2:1) мағлуб этди. 

Бу баҳс хорватиялик яримҳимоячи учун «Реал» либосидаги 547-ўйин бўлди. 

Лука легионерлар орасида мадридликлар сафида 546 ўйин ўтказган Марселони ортда қолдирди. 

Бу кўрсаткич бўйича пешқадам ҳозирда «Ал Иттиҳод»да ўйнаётган франциялик ҳужумчи Карим Бензема саналади — 648.

4-ўриндаги Роберто Карлосда 527 та, 5-поғонадаги Тони Кроосда эса 465 та ўйин бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар