20.10.2024 09:38
2391
МЛС. «Интер Майами» 6 та гол урди, Месси захирадан тушиб ҳет-трикка эришди

МЛС Шарқий конференциясида мунтазам лиганинг сўнгги турида пешқадам «Интер Майами» «Ню-Инглэнд Революшн»га (31, 14-ўрин) қарши баҳсда 0:2 ҳисобини 6:2га айлантирди. 

Суарес дубл ва ассистни, 58-дақиқада майдонга туширилган Месси эса ҳет-трикни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Шу тариқа Лео қаторасига иккинчи ўйинда ҳет-трик қайд этди. У 4 кун аввал Аргентина сафида Боливияга (6:0) ҳам 3 та гол урганди. 

Майами клуби лигани 74 очко билан якунлади ва энг яқин таъқибчисини 8 очкога ортда қолдирди. Энди дастлабки 9 ўринни эгаллаган жамоалар орасида плей-офф босқичи ўтказилади. 

Ўйиндан сўнг Месси ва жамоадошларига мунтазам лига бош соврини топширилганди. 

МЛС. Шарқий конференция. 34-тур
Интер Майами — Ню-Инглэнд Революшн 6:2
20 октябр, «Chase Stadium»
Голлар: Суарес (40, 43), Кремаски (58), Месси (78, 81, 89) — Лангони (2), Борреро (34). 
Интер Майами – Кэллендер, Алба, Мартинес (Аллен, 87), Авилес, Вейгандт (Фрэй, 90), Брайт, Кремаски (Кампана, 87), Бускетс, Тэйлор (Гомес, 58), Грессел (Месси, 57), Суарес.
Ню-Инглэнд Революшн – Ивачич, Сендс, Ромни, Арреага, Бай, Юсуф, Полстер, Борреро, Байрактаревич (Боатенг, 87), Лангони (Начо Хил, 87), Вриони (Вуд, 59).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар